Линклар

Россия ва Беларус келишув имзолади


Россия ва Беларус ўртасида ҳаво ҳужумидан ягона мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувга имзо қўйилди.

Ушбу келишув президент Дмитрий Медведев ва Александр Лукашенко ўртасида Кремда ўтказилган сўзлашувлар натижасидир.

Сўзлашувлардан аввал гапирган Россия раҳбари шартнома Россия ва Беларуснинг мудофаа имкониятларини анча кенгайтиришини билдирди.

Россия ягона минтақавий мудофаа тизимини яратиш орқали АҚШнинг Европада ракеталар ҳужумидан мудофаа тизимини барпо этиш режасига қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG