Линклар

Ироқда худкуш ёлловчи аёл ушланди


Ироқ хавфсизлик хизмати расмийлари ҳам мамлакат бўйлаб 80 га яқин аёлни худкуш амалиётлари учун ёллаган аёл ҳибсга олинганини маълум қилди.

Ҳибсга олинган ушбу аёлнинг ўз қилмишларини бўйнига олиб берган кўрсатмаси журналистларга намойиш этилди.

Ироқда зўравонликлар кўлами камайган эса-да, аёллар томонидан уюштириладиган худкуш ҳужумлар сони ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йил давомида 36 аёл худкуш ҳужум уюштирмоқчи бўлган пайтда ҳибсга олинган бўлса, мамлакат бўйлаб 32 худкуш ҳужум муваффақиятли амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG