Линклар

“Хавфли юк” божхона омборида сақланмоқда


Туркманистоннинг Лабоп вилояти божхонаси омборида январ ойининг ўрталаридан буён “хавфли юк” – қўшни Ўзбекистондан келтирилган газеталар сақланмоқда. Бу ҳақда Хроника Туркменистана нашри хабар қилади.

Ойнаи жаҳон ҳафталиги, кроссворд ва сканвордлар босилган ўзбекча газеталар маҳаллий тадбиркорлар томонидан Туркманистонга олиб кирилар эди. Аммо эндиликда туркман тадбиркорлари бу кўнгилочар газеталарни ҳам божхонадан олиб ўтолмай қолганлар.

Туркманистонда бирорта ҳам хусусий нашр йўқ, ҳатто сиёсий мавзуларга мутлақо дахл қилмайдиган “сариқ матбуот” намуналари ҳам бу мамлакатда хавфли ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG