Линклар

logo-print

Panasonic ишчилари сонини қисқартирмоқда


Япониянинг электрон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик Panasonic компанияси жаҳон бўйлаб 27 та корхонасини ёпиш ҳамда 15 мингга яқин кишини ишдан бўшатиш қарорини эълон қилди.

Плазма телевизорлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчилик қилаётган Panasonic компанияси жорий йилнинг март ойига қадар 4.2 миллиард доллар зарар кўришини ҳам маълум қилди.

Бундан бир оз аввал Япониянинг бошқа йирик Sony ва Toshiba компаниялари ҳам глобал иқтисодий бўҳрон туфайли ишчи ўринларини қисқартиришга мажбур бўлаётганликларини билдирган эдилар.

XS
SM
MD
LG