Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:37

Даво ўрнига дард келтирувчи дорилар


Бугун Ўзбекистон аптекаларида бир дорига пул тўлаб¸ унинг номи остида мутлақ бошқа нарсани сотиб олиш кенг тарқалган ҳолга айланиб бормоқда.
Бугун Ўзбекистон аптекаларида бир дорига пул тўлаб¸ унинг номи остида мутлақ бошқа нарсани сотиб олиш кенг тарқалган ҳолга айланиб бормоқда.

Ўзбекистонда бугун кўпчилик ўзига ўзи дўхтирчилик қилиб¸ ўзига ўзи дори белгилайдиган бўлиб қолган. Бунинг устига аптекаларда рецепт тизимининг йўқлигию¸ дорилар сифати устидан бўш назорат қўшилса¸ халқ саломатлигининг анчайин таҳликали вазиятга тушиб қолгани кўрилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият” тўғрисидаги қонуни қабул қилинганига 12 йил бўлади.

Бундан 10 йил аввал тузатишлар ва қўшимчалар киритилган қонунга кўра, давлат асосий турдаги дори воситаларининг таъминоти ва сифатини кафолатлайди.

Дориларга оид ўзбекча қонун бошқа давлатларникидан фарқ қилмайди, баъзи омиллар бўйича эса, ўзбекча қонуннинг “сифати” аълороқ ҳам, дейиш мумкин.

Лекин ўзбекистонликлар истеъмол қилаётган дориларнинг сифати ҳар доим ҳам қонун “сифатига мос келмайди”, дейди мутахассислар ва оддий беморлар.

Мавзуга оид янгиликлар

Американинг машҳур Пфайзер ширкати саратон турларидан бирига қарши дори синови тўхтатилганини эълон қилди. Панкреатик, яъни ошқозон ости бези саратонининг ўтиб кетган формасини даволаши айтилган дори синовининг тўхтатилишига мутахассислар мустақил гуруҳининг янги восита бемор умрини узайтиришда таъсири йўқлигини аниқлагани сабаб бўлди.

Бироқ, Акситиниб, деб номланган дори воситасининг буйрак, ўпка, йўғон ичак саратони ва касалликнинг бошқа кўринишларига кор қилиши масаласи ҳали ҳам ўрганилмоқда.

Шу пайтгача Акситиниб дориси ошқозон ости бези саратонини даволашга оид клиник синовларнинг икки босқичидан ўтган ва ижобий натижа кўрсатган эди. Лекин синовнинг учинчи босқичида, дорининг етарлича самарали эмаслиги аниқланди.

Айни пайтда, Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги қанд касалига қарши дорининг беморларга ёзиб берилишини тўхтатиш ҳақида буйруқ берди. Бунга мамлакатдаги йирик фармацевтик ширкатлардан бири Guangxi Pingnan Pharmaceutical Co тамғаси босилган, бироқ аниқланишича қалбаки бўлган доридан икки бемор нобуд бўлгани сабаб бўлди.

Дори ширкатига дахли йўқлиги маълум бўлган доридан ҳалок бўлганларнинг иккаласи ҳам Шинжон Уйғур вилоятидан бўлганини маълум қилди Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Расмийлар буйруғига биноан барча касалхоналар ўзларидаги қанд касалига қарши дориларни тегишли идораларда текширтиришлари лозим.

Хитойда озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг сифати устида чиқадиган жанжаллар одатий ҳолга айланган.

Ўтган ҳафта “меламин” жанжали билан боғлиқ воқеага алоқадорликда айбдор, деб топилган икки киши ўлимга ҳукм қилинди.

Ўтган йилги воқеада “меламин” кимёвий моддаси қўшилган сунъий сутдан камида олти бола нобуд бўлган ва 300 мингдан ортиғи заҳарланган эди.

Дориларга оид “сифатли қонун” ва дорилар сифати

Демак, Ўзбекистонда дори воситаларининг сифатини кафолатлайдиган ва фармацевтик фаолиятни белгилаб берадиган қонун 12 йилдан бери амал қилади.

Лекин мутахассислар ва оддий ўзбекистонликлар фикрича, аптекаларда сотилаётган дорилар сифати ва бу аптекалар фаолияти ҳар доим ҳам қонун талабларига мос келмайди.

Масалан, ўтган йили Ўзбекистондаги аптекалар фаолияти текширилганда, уларнинг учдан бир қисмида қалбаки ва сифатсиз дорилар сотилгани аниқланган.

Uzmetronom.com интернет сайтида эълон қилинган бу маълумотни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги дорилар таъминоти ва сифатини назорат қилувчи фармокология қўмитаси изоҳламади.

- Мен уни тўғридан-тўғри гапириб бера олмайман. Биз бу ҳақда унчалик маълумотга эга эмасмиз¸ дейди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси.

Қозоғистонлик фармокология фанлари доктори, профессор Талгат Нургожин Ўзбекистон дори бозорини бир неча йил аввал тадқиқ қилган ва муаммодан яхши хабардор.

- Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини назорат қилиш, дастлабки босқичда, айниқса дорини рўйхатга олиш босқичида яхши йўлга қўйилган. Масалан, Ўзбекистон фармацевтика қўмитаси бирор янги дорини бозорга чиқаришдан аввал уни лабораторияда текшириб, кейин рўйхатга олади, бу текширувлар стандартларга мос келади.

Лекин бу ерда бошқа муаммо бор. Собиқ иттифоқнинг аксарият мамлакатлари каби, Ўзбекистонда постмаркетинг назорати, яъни дори бозорга чиқарилганидан кейин сифатни назорат қилиш тизими умуман йўқ.

Шу сабабдан бирор дори рўйхатга олинганидан кейин, бу дорининг қалбаки нусхаси дорихонада бемалол сотилиши мумкин. Бу эса, албатта аҳоли сотиб олаётган дори-дармонлар ҳар доим ҳам сифатли эканига кафолат йўқ деганидир, дейди профессор Нургожин.

Қалбаки ва сифатсиз дори-дармонлар муаммоси, айниқса, Ўзбекистон вилоятларида долзарбдир, чунки у ерда сотилаётган дорилар мутлақ назорат қилинмайди, деб қўшимча қилади профессор.

Бугун Ўзбекистонда аптека бизнеси яхши ривожланган. Мамлакат шаҳар ва қишлоқларига борган киши аптекаларнинг кўплигидан ҳайратга тушади. Маҳмуджон Фарғона вилоятидаги юзлаб аптекалардан бирининг хўжайини.

- Дориларни улгуржи савдо фирмаларидан оламиз. Бу фирмалар дориларни кафолати¸ сертификати билан беради. Улар менимча дори чиқаëтган завод фабрикалардан олиб келишса керак. Фирмалар ишончли дорилар сотади¸ дейди Маҳмуджон.

Бизнинг дорихонада фақат сифатли, сертификати бор дорилар сотилади, дейди Маҳмуджон.

Исми ошкор этилишини истамаган фарғоналик яна бир суҳбатдошимиз эса ўз тажрибасидан келиб чиқиб, аптекалардаги дориларнинг сифатига ҳар доим ҳам ишониб бўлмайди, дейди.

- Дориларнинг сифати йўқда. Умуман таъсир қилмайди. Дейлик йўтал бўлаëтган бўлса¸ ҳеч нарса таъсир қилмайди. Таблеткалар умуман таъсир қилмайди. Укол қилса ҳам ўрни тарқамасдан қотиб қолаяпти. Қон босими ва бошқа касалликлар учун ичиладиган дорилар томирни кўкартириб юбораяпти¸ дейди исми ошкор этилишини истамаган фарғоналик суҳбатдошимиз.

Бугун дори-дармонлар улгуржи савдоси билан шуғулланадиган ширкатлар сони кўпайгандан кўпайган. Бугунги дастурни тайёрлашда ана шундай ширкатлардан бирига мижоз сифатида сим қоқиб, дорилар сотиб олиш тартиби ҳақида сўрадик.

- Дориларни олгани мижозлар шахсан келишади ёки биз уларга интернет орқали прейскурантларни юборамиз ва улардан буюртма оламиз. Сиздан талаб қилинадиган ҳужжатларни кўрсатиб дорини олиб кетаверасиз. Сифатига келсак, бизда барча дориларнинг сертификатлари бор, дейди суҳбатдошимиз.

Унинг айтишича, фирма сотаётган дориларнинг аксарияти хориждан олиб келинадиган воситалардан иборат.

- Бизда турли дорилар бор, асосан, валютага сотиб олинадиган товар, яъни ташқаридан олиб келинадиган дорилар сотилади. Лекин маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариладиган дорилар ҳам йўқ эмас, дейди дориларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган фирма вакили.

Қозоғостонлик фармоколог профессорнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда дорилар жуда кам ишлаб чиқарилади ва мамлакат эҳтиёжини қондириш учун аксарият дориларни ташқаридан олиб келишга эҳтиёж бор. Бу эса, ўз навбатида дорилар сифатини назорат қилишни янада қийинлаштиради.

Лекин дорилар сифати билан боғлиқ муаммо бунда эмас, дейди суҳбатдошимиз.

- Ўзбекистоннинг фармокология соҳасида сифатни кафолатлаш муаммоси долзарб бўлиб қолаяпти. Лекин масалан, Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаётган дориларнинг сифати жаҳон меъёрларига тўғри келади, деб бўлмайди.

Асосий муаммо эса, Ўзбекистоннинг ўз фармокопеяси, яъни дорилар сифатига оид меъёрларни ишлаб чиқармаганида. Ўзбекистонда эски совет давридан қолган фармокопея бўйича ишланади.

Бу, нафақат Ўзбекистон, бошқа республикалар учун ҳам жиддий муаммодир. Ўз фармокопеясига эга бўлмай туриб, дори-дармон саноатини ривожлантириб бўлмайди”, дейди профессор Нургожин.

Дарвоқе, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият” тўғрисидаги қонунида ҳам дори воситаларининг сифати айнан давлат андозалари рўйхатини ўз ичига олувчи фармокопея билан белгиланиши лозимлиги айтилган.

Давлат томонидан лицензия берилган аптекалардаги дориларнинг сифатсизлиги беморларнинг ишончи йўқолишига¸ натижада эса дорилар қорабозорининг шаклланишига ҳисса қўшади¸ дейди мутахассислар.

Ҳақиқатан, дориларнинг бозорда, қўлда сотилиши Ўзбекистон фармокология соҳасидаги катта муаммолардан биридир.

Аптекачи Маҳмуджон гапиради.

Маҳмуджон: Кўчада у ëқ бу ëқда сотишади. Бозорчалар бўлади.

Озодлик: Улар дориларни қаердан олишади?

Маҳмуджон: Билмадим. Улар ҳам бозордан олишса керак. Қўқон бозоридан олишса керак.

Озодлик: Бу дорилар билан аптекада сотиладиган дори орасида қандай фарқ бор? Нимага одамлар бозордан олишади?

Маҳмуджон: Бозорда арзон бўлиши мумкин. Бозорда¸ масалан¸ солиқ тўламайди¸ ўғирликча савдо бўладию. Бозорнинг кўп дорилари сифатсиз бўлади. Унга биров кафолат бермайди.

Яна қиммат таблеткали дори бўлса¸ унинг ичига арзон дорининг таблеткасини тиқиб қўйишади. Масалан¸ цитрамон 50 сўм бўлса¸ уни 400 сўмлик дорининг ичига қўйиб қўйса¸ билмаган одам ичиб юбораверади.
XS
SM
MD
LG