Линклар

Покистонда жангарилар фаоллиги ортмоқда


Покистоннинг Свот водийсида хавфсизлик кучлари ва полициянинг 30 нафар ходими жангарилар томонидан ўғирлаб кетилди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, мазкур воқеа сешанба куни Шамозай туманига яқин ҳудудда рўй берган.

Свот водийсида сўнгги пайтда толибон жангариларининг фаоллашгани кузатилмоқда.

Шунингдек, Покистон расмийлари мамлакат шимол-ғарбида Афғонистондаги НАТО қўшинларига таъминот моллари олиб кетаётган 10та юк машинасининг жангарилар томонидан ёқиб юборилганини билдирди.

3 январ куни жангарилар Афғонистондаги халқаро кучлар таъминоти учун фойдаланиладиган стратегик жиҳатдан муҳим бўлган кўприкни ҳам портлатиб юборган эди.



XS
SM
MD
LG