Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури яна муҳокама марказида


Жаҳоннинг етакчи олти қудратли давлати Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия ва Франция расмийлари Эрон ядровий дастурини муҳокама қилмоқдалар.

Германиянинг Висбаден шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур учрашувдан бир кун аввал Эрон ўзида ишлаб чиқарилган биринчи суъний йўлдошни фазога учирди. Мазкур воқеа Ғарб мамлакатларининг жиддий хавотирига асос бўлмоқда.

Вашингтонгда чиқиш қилган АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Оқ уй янги маъмурияти расмий Теҳронга нисбатан қатъий ва мақсадга йўналтирилган дипломатия қўллашда давом этажагини маълум қилди.

- Агар Эрон халқаро ҳамжамият талабларига риоя қилмаса, бунга жавобан муносиб чоралар қўлланилиши шарт, деди Ҳиллари Клинтон.

XS
SM
MD
LG