Линклар

КХШТ тезкор қўшинларга эга бўлади


Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Москвадаги учрашуви чоғида коллектив тезкор қўшинлар тузишга оид битим лойиҳаси имзоланди.

Россия оммавий ахборот воситалари президент Дмитрий Медведевнинг “Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари тезкор қўшинлар тузишга оид битим лойиҳасини муҳокама қилиб¸ уни имзоладилар”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

КХШТга собиқ иттифоқнинг Россия,Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларус каби давлатлари аъзо.

Москвага тўпланган давлат раҳбарлари шу куннинг ўзида Евросиё иқтисодий ҳамжамияти ташкилоти доирасида ҳам анжуман ўтказадилар.

Ўзбекистон ўтган йил сўнгида мазкур ташкилот сафидан чиққан эди.

XS
SM
MD
LG