Линклар

logo-print

Ҳукумат президент баëнотини тасдиқлади


Қирғизистон ҳукумати матбуот котибига кўра, бугун Вазирлар маҳкамаси АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базасини ёпишга оид ҳужжат лойиҳасини маъқуллаган.

Эндиликда мазкур ҳужжат лойиҳаси парламент муҳокамасига юборилади.

3 феврал куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ўз ҳукумати Манас аэропортида жойлашган АҚШ ҳарбий базасини ёпишга қарор қилганлигини билдирган эди.

- Шу пайтгача тўпланиб қолган муаммолар, жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда. Фуқароларимиз анчадан буён, адолатли тарзда, республикамиз ҳудудида АҚШ ҳарбий базасининг мақсадга мувофиқлигини савол остига қўйиб келаётган эдилар. Куни- кеча Қирғизистон ҳукумати АҚШ ҳарбий базасининг мамлакат ҳудудида жойлашиш муддатини тугатишга қарор қилди, деди Қурманбек Бакиев.

Мазкур баëнотдан аввал Бакиев Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказди.

Сўзлашувлар натижасида Россия Қирғизистонга 150 миллион доллар ëрдам ажратиш, бундан ташқари қўшимча 2 миллиард доллар қарз бериш ва Норин дарëсида режаланаëтган гидроэлектр станциялари қурилишида қатнашиш масъулиятини ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG