Линклар

Афғонистонда хорижлик жангарилар кўпаймоқда


Афғонистон Мудофаа вазири ҳукумат ва халқаро кучларга қарши кураш олиб бораётган жангарилар сафида ироқликлар ҳам борлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Абдул Раҳим Вардоқ Кобулда НАТО қўмондони Жон Краддок билан ўтказилган музокаралардан сўнг билдирди. Мазкур учрашувда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳам иштирок этди.

Афғонистон Мудофаа вазирининг билдиришича, ҳозирда Афғонистонда толибоннинг 15 мингга яқин жангариси мавжуд ва Ироқдан келаётган жангарилар ҳисобига бу рақам кескин равишда ортиб бормоқда.

Айни пайтда НАТО расмийларига кўра, 2008 йил давомида Афғонистондаги зўравонликлар кўлами 33 фоизга ортган.
XS
SM
MD
LG