Линклар

Қирғизча флирт


Аксар кузатувчилар¸ Қурманбек Бакиевнинг Манас борасида Россия ë АҚШ нинг қай биридан кўпроқ пул чиқишига қараб сўнг қарорга келишини тахмин қилмоқдалар.

Аксар кузатувчилар¸ Қурманбек Бакиевнинг Манас борасида Россия ë АҚШ нинг қай биридан кўпроқ пул чиқишига қараб сўнг қарорга келишини тахмин қилмоқдалар.

Қирғизистон президентининг АҚШ ихтиëрига берилган Манас базасини ëпиш ҳақдаги баëноти¸ халқаро майдонда ўз нархини ошириш уриниши сифатида баҳоланмоқда.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиевнинг АҚШ қўшинларининг Манас базасидан фойдаланишини тўхтатиш ҳақда Москвада қилган баëноти¸ нафақат Бишкек - Вашингтон¸ балки Москва – Вашингтон муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Таҳлилчиларга кўра¸ қирғиз президентининг Москвадан туриб Манас базасини ëпиш ҳақда қилган дағдағаси¸ Барак Обама маъмурияти учун жиддий мураккаблик туғдирмай қолмайди.

Зотан¸ Афғонистондаги урушга барҳам беришни ўз асосий мақсадларидан қилиб белгилаган янги маъмурият учун¸ Бишкекнинг Манас аэропортида жойлашган АҚШ базаси ўта муҳим стратегик объект ҳисобланади.

Обаманинг Афғонистонга қўшимча яна 30 минг аскар жўнатиш режаси инобатга олинса¸ жами 60 мингга бориб қоладиган Америка ҳарбийлари таъминотининг ўзиëқ катта муаммога айланиши табиий.

АҚШ 2001 йилдан бери фойдаланиб келаëтган Манас базасининг ëпилиши¸ қўшимча кучларни таъминлаш у ëқда қолиб¸ ҳозирда Афғонистонда жойлашган Америка қўшинлари таъминотида ҳам жиддий узилишлар чиқиши таҳликасини туғдиради.

Айниқса¸ Покистон орқали ўтувчи асосий таъминот йўли тобора таҳликали бўлиб бораëтган бир пайтда¸ янги маъмурият таъминотни Марказий Осиë ҳудудлари орқали йўлга қўйишга уринаëтган бир кезда янграган бу баëнот¸ Оқ уй учун янги муаммоларни келтириб чиқармай қолмади.

Бакиев баëнотининг Москвада президент Дмитрий Медведев билан учрашувдан сўнг эълон қилиниши эса¸ бундай қарор ортида ким турганини очиқ кўрсатди ва Москванинг АҚШ учун атайин янги мураккаблик туғдираëтгани ҳам Вашингтон учун яна бир кўнгилсизлик бўлди.

Россиялик мустақил ҳарбий таҳлилчи Павел Фелгенҳауэр¸ Бакиев баëноти муаллифи Кремл эканига шубҳа йўқлигини айтади.

- Россиядаги ҳарбий маъмурларимизга бу база кўпдан ëқмай келаëтган эди. Айни пайтда бу база¸ Хитойнинг ҳам жаҳлини чиқариб келаëтир. Зотан¸ америкаликларнинг бу базадан фақат таъминот молларини Афғонистонга еткизиш эмас¸ балки ҳарбий разведка маълумотлари йиғиш мақсадида ҳам фойдаланишлари бор гап.

Россия Марказий Осиëда ҳалиям турли-туман қурол тизимларини синовдан ўтказса¸ Хитойнинг ҳарбий синов ҳудудлари Манас базасидан кўп ҳам узоқ эмас¸ дейди россиялик ҳарбий таҳлилчи.

Агар Қирғизистон ҳукумати Москва ваъда қилган 2 миллиард долларлик қарз ва 150 миллион долларлик ëрдам эвазига АҚШ базасини ëпадиган бўлса¸ бу АҚШ ва Россия муносабатларида ўта салбий акс этади¸ деган фикрда жаноб Фелгенҳауэр.

- Бу қарор ортида Москва тургани кўриниб тургани боис¸ АҚШ базасининг ëпилиши Россия – АҚШ муносабатларининг бузилишига олиб келади. Кўпчилик¸ АҚШ да янги маъмурият иш бошлагач¸ бу муносабатларнинг яхшиланишини кутаëтган эди. Аммо афтидан бундай яхшиланиш бўлмайди¸ аксинча муносабатлар янада ëмонлашадиган кўринади¸ дейди россиялик таҳлилчи.

Бишкекда жойлашган ғарблик таҳлилчи Пол Квинн-Жадж¸ Бакиевнинг АҚШ базасини ëпиш ҳақдаги баëноти ортга қайтарилмас қарордан кўра¸ Америка билан бораëтган савдолашув ўхшайди¸ деган фикрда.

- Америка қўшинлари Манасдан бор-будини йиғиштириб¸ жўнаб кетмагунча¸ базани ëпилди деб бўлмайди. Мен бу борада Вашингтон ва Бишкек ўртасидаги савдолашув давом этмоқда¸ деган фикрдаман.

Қирғизистон қарори ҳеч қандай мафкуравий асосга эга эмас. Ундан Қирғизистоннинг пулга ниҳоятда муҳтожлиги кўриниб турибди¸ холос.Иқтисодий вазият таранглашиб бораëтган ҳозирги пайтда Бакиев халқнинг норозилик билдириш учун кўчага чиқиши олдини олиш ва яқин келажакда ўтказилиши кутилаëтган сайловда ўз ўрнини сақлаб қолишга уринмоқда¸ дейди ғарблик бу таҳлилчи.

Қирғизистон президенти баëноти шарҳлаëтган бошқа кузатувчилар ҳам¸ Бакиевнинг Вашингтондан кўпроқ пул ундириш илинжида Манас базасини ëпиш ҳақда пўписа қилгани ҳақдаги фикрга қўшилмоқдалар.

Бишкекдаги АҚШ элчихонасининг базани ëпиш ҳақда расмий огоҳлантирув юборилмагани ҳақдаги баëноти ҳам¸ амалда генерал Петреус “музокара юритишнинг марказий осиëча услуби “ дея атаган ўйин кетаëтгани ҳақдаги бу тахминларни қувватламоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG