Линклар

logo-print

Туяни шамол учирса¸ эчкини осмонда кўр

  • Садриддин Ашур

Ҳукумат қозоқ тангаси қадрини сунъий тарзда ушлаб туришдан воз кечганидан сўнг бир кечанинг ўзида танганинг ҳоли анча забунлашиб қолди.

Ҳукумат қозоқ тангаси қадрини сунъий тарзда ушлаб туришдан воз кечганидан сўнг бир кечанинг ўзида танганинг ҳоли анча забунлашиб қолди.

Минтақада энг кучли иқтисодга эга Қозоғистонда бошланган миллий пулнинг кескин қадрсизланиши¸ қўшнилар пулининг ҳам тўзиб кетишига оид хавотирларни кучайтирди.

Мамлакат Миллий банки томонидан томонидан қозоқ тангасининг АҚШ долларига нисбатан қиймати чоршанба куни бирданига қарийб 20 фоизга туширилди.

Қозоқ тангасининг бошини анча эгдирган девальвациядан эртага бошқа миллий пуллар – ўзбек сўми, тожик сомонийси, қирғиз соми, туркман манатининг бели букчайиб қолиши мумкинми?

Гапни ўзбек сўмидан бошласак.

Иқтисодчиларнинг айтишларича, сўнгги уч ой ичида ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 15-20 фоизни ташкил қилди.

Ҳозир долларнинг расмий курси 1402 сўм¸ қора бозордаги курси эса 1600 сўмдан 1650 сўмгача¸ дейди тошкентлик иқтисодчи Ориф Ҳошимов.

Хўш, ўзбек сўми қозоқ тангасига ўхшаб ҳукумат томонидан девальвация қилиниши мумкинми?

- Оқилона бозорни ҳимоя қилиш¸ иқтисодни реструктуризация қилиш мақсадида бундай қилиниши ҳам мумкин¸ дейди Ориф Ҳошимов.

Унинг фикрича, ҳукумат миллий пулнинг қадрсизланишини сунъий равишда хаспўшламасдан, аксинча бозорга қараб девальвация қилиб бориши лозим.

Бошқа бир ўзбекистонлик иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмонов сўзларига кўра, ўзбек миллий сўмининг эртанги тақдири ҳақида ҳеч ким аниқ бир нарса айтиб беролмайди.

- Ўзбекистон ҳукуматининг эртага нима қилишини¸ менимча¸ ҳеч ким билмаса керак. Агар мабодо қилинадиган бўлса ҳам ўзбек халқининг бахти¸ фаровонлиги учун деган гап билан қилинади. Ким ҳам инкор қила оларди?

Ўзбекистон республикаси сўми ҳукуматнинг олиб бораëтган сиëсати туфайли шунчалик ушлаб турилган экан ëки шу суръатда қадрсизланаëтган экан¸ бундан ҳам баттар бўлиб кетмаслигига умид қиламиз¸ дейди ўзбекистонлик иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмонов.

Ўзбекистондан сўнг Тожикистонда ҳам миллий валютанинг тез суръатларда қадрсизланиб бориши кузатилмоқда.

Агар бундан икки ҳафта олдин бир АҚШ долларига нисбатан тожик сомонисининг расмий курси 3 сомони 50 дирамни ташкил этган бўлса, бугун расмий курс 20 дирамга ошди. Норасмий курс эса 4 сомони 10 дирамга кўтарилди.

Тожикистон собиқ иқтисодиёт вазири Давлат Усмон фикрича, бу курс ҳали яна ошиб боради. Чунки:

- Миллий пулимизнинг қурбини мамлакатдан ташқарида мардикорлик қилаётган миллионлаб ватандошлар ушлаб турарди. Яъни улар ҳар йили олиб кирган долларлар камбағал Тожикистон миллий валютасини инфляциядан сақлаб келарди. Бу йил эса оғир келадиганга ўхшайди. Чунки, Россия ёки Қозоғистонда иш топишнинг ўзи мушкул бўлиб қолди, дейди Давлат Усмон.

Қирғизистонда эса долларнинг сўмга бўлган расмий курси билан норасмий бозор курси орасида фарқ жуда оз. Бугунги кунда Марказий банк бир долларга 40 сўму 33 тийин нарх белгилаган. Норасмий курс эса 40 сўму 60 тийин.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида долларга нисбатан қоматини ғоз тутиб турган миллий пул бу туркман манати ҳисобланади. Бир долларнинг ҳам расмий, ҳам норасмий курси 2 манату 85 тангадир.

Хўш¸ бунинг сабаби нимада? Нега туркман манати доллар олдида бош эгмай турибди?

Туркманистон Марказий Банкининг собиқ раиси Худойберди Ўразов бу саволга шундай жавоб берди:

- Гап шундаки, Туркманистоннинг аҳолиси кам. Хорижий давлатлардан валюта кирими жуда баланд. Шу cабаб, пулнинг қадрсизланиши учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, дейди Худойберди Ўразов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG