Линклар

Жангарилар ҳарбийларни озод қилди


Покистондан келаётган хабарларга кўра, толибон жангарилари хавфсизлик кучлари ва полициянинг 30 нафар ходимини озод этган.

Ассошиэйтид Пресс ахборот агентлиги толибон матбуот котибига таяниб полиция ходимларининг озод этилганини маълум қилди.

Сешанба куни Шамозай туманига яқин ҳудудда толибон жангарилари хавфсизлик кучлари базасига ҳужум уюштириб, 30га яқин ҳарбийни ўғирлаб кетган эди.

Свот водийсида сўнгги пайтда толибон жангариларининг фаоллашгани кузатилмоқда.

Шунингдек, Покистон расмийлари мамлакат шимол-ғарбида Афғонистондаги НАТО қўшинларига таъминот моллари олиб кетаётган 10та юк машинасининг жангарилар томонидан ёқиб юборилганини билдирди.

3 январ куни жангарилар Афғонистондаги халқаро кучлар таъминоти учун фойдаланиладиган стратегик жиҳатдан муҳим бўлган кўприкни ҳам портлатиб юборган эди.
XS
SM
MD
LG