Линклар

logo-print

Обаманинг Эронга ëндашуви қўлланди


Жаҳоннинг етакчи олти қудратли давлати Эрон ядровий дастурини музокаралар йўли билан ҳал этишга содиқ қолишларини маълум қилдилар.

Хабарларга кўра, Германиянинг Висбаден шаҳрига тўпланган Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия ва Франция расмийлари АҚШ президенти Барак Обаманинг расмий Теҳрон билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш таклифини олқишлаганлар.

Барак Обама 20 январ куни қасамёдга келтирилгандан буён бу қудратли давлат расмийларининг илк учрашувидир.

Висбадендаги учрашувдан бир кун аввал Эрон ўзида ишлаб чиқарилган биринчи суъний йўлдошни фазога учирди. Мазкур воқеа Ғарб мамлакатларининг жиддий хавотирига асос бўлмоқда.

Вашингтонгда чиқиш қилган АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Оқ уй янги маъмурияти расмий Теҳронга нисбатан қатъий ва мақсадга йўналтирилган дипломатия қўллашда давом этажагини маълум қилди.

Агар Эрон халқаро ҳамжамият талабларига риоя қилмаса, бунга жавобан муносиб чоралар қўлланилиши шарт, деди Ҳиллари Клинтон.


XS
SM
MD
LG