Линклар

Европа Гуантанамо маҳбусларини қабул қилиши мумкин


Европа парламенти ЕИга аъзо айрим давлатларининг Гуантанамо қамоқхонаси ёпилгандан сўнг озод қилиниши кутилаётган маҳбусларни ўз қарамоғига олиш чақириқларини маъқуллади.

Европа парламенти депутатлари¸ агар маҳбусларнинг жамоатчиликка таҳдид келтирмаслиги аниқ бўлса, Европа давлатларининг бу маҳбусларга бошпана бериши лозимлигини таъкидладилар.

20 январ куни АҚШ янги президенти Барак Обама ўз маъмуриятига бир йил ичида Гуантанамодаги қамоқхонани ёпиш тўғрисида топшириқ берди.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган мамлакат – Чехия республикаси ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг маҳбусларни қабул қилиб олиш масаласининг барча юридик жиҳатларини ўрганиш учун "ҳафта ва ойлар" кетишини айтди.
XS
SM
MD
LG