Линклар

Олтилик дипломатик ечим топмоқчи


Дунёнинг энг қудратли 6 давлати вакиллари Эрон ядровий дастурлари муаммоси учун дипломатик ечим топишга мойил эканликларини билдирди.

АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германиянинг юқори мартабали мулозимлари АҚШ президенти Барак Обаманинг Теҳрон билан бевосита музокаралар ўтказиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Франкфурт яқинидаги ушбу учрашув Обама президентлик лавозимига кирганидан буён ўтказилган илк учрашув бўлди.

Ушбу анжуманда сешанба куни Эроннинг сунъий йўлдош учиргани борасида хавотир билдирилди.

Ғарб давлатлари Эрон қўлган киритган бундай технологиялар ядровий бомбани узоқ масофага учириш мақсадида ҳам қўлланилиши мумкинлигини қайд этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG