Линклар

Ироқда маҳаллий сайлов натижалари эълон қилинади


Мазкур сайловлар ўтган 31 январ куни Ироқнинг 14 вилоятида ўтказилган эди.

Сайлов жараёни 2003 йилдан буён илк бор жиддий зўравонликларсиз бўлиб ўтди.

Норасмий натижаларга кўра, бош вазир Нури ал-Маликий билан иттифоқчи сиёсий партияларнинг ғалаба қозониши кутилаяпти.

Эрон билан яқиндан алоқа қиладиган шиаларнинг энг йирик Ироқнинг олий исломий кенгаши партияси эса омадсизликка юз тутиши мумкин.
XS
SM
MD
LG