Линклар

logo-print

Пахта экспорти камайиши мумкин


Ўзбекистон пахта экспорти 2009 йилда сўнгги йиллар ўртача кўрсаткичига солиштирганда 40% га камайиши мумкин. Бу ҳақда Новости РАА Пахта бўйича халқаро консультатив комитет (ICAC) матбуот варақчасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

“Экспертлар буни дунёда, айниқса, пахта импорти бўйича жаҳонда пешқадам бўлган Хитойда пахта хом ашёсига бўлган талабнинг камайгани билан боғламоқдалар”, дейилади мазкур ҳужжатда.

ICAC маълумотига мувофиқ, 2009 йилда Хитой енгил саноат корхоналари аввалги йилларга қараганда пахтани 41% га камроқ сотиб олади.

Ўзбекистонда 2008 йилда 3,4 миллион тонна, 2007 йили эса 3,7 миллион тонна пахта хом ашёси етиштирилган. Республикада етиштирилаётган пахтанинг кўпроқ қисми экспортга кетади.
XS
SM
MD
LG