Линклар

Андижонлик фуқаро Ҳизбут-Таҳрирга алоқадорликда гумонланмоқда


Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сўқулуқ тумани Маловодное қишлоғида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида туғилган 55 ёшли Б. К. қўлга олинган.

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда Сўқулуқ туманида яшаётган Б. К. бошқариб бораётган ДЭУ-Тико автомашинаси салонидан “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига тегишли 34 та варақа топилган.
XS
SM
MD
LG