Линклар

Британия кенгаши Эрондаги фаолиятини тўхтатди


Британия кенгаши Эрондаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

Таълим ва маданий алоқалар бўйича Британия кенгашининг билдиришича. Эрон расмийлари декабр ойида кенгашнинг Теҳрондаги айрим ходимларини сўроққа тутиб, улардан истеъфо беришни талаб қилган.

Бундан ташқари расмийлар кенгашнинг икки ходимига мамлакатни тарк этишга рухсат бермай, уларни паспортларини олиб қўйган.

Британия кенгаши раиси Мартин Давидсон Эрон расмийларининг бу ҳаракатларини қабул қилиб бўлмас, дея таърифлади.


XS
SM
MD
LG