Линклар

logo-print

Қароқчилар Фаинани озод қилди


Сомалидаги денгиз қароқчиларининг бортида ҳарбий техника бўлган Украина юк кемасини озод этгани хабар қилинмоқда.

Бортида 33та Т-72 жанговар танклари ва бошқа қуроллар бўлган Украинага тегишли "Фаина" юк кемаси ўтган йил сентябр ойида қароқчилар томонидан қўлга олинган эди.

Ғарб оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, кемани озод этиш учун Украина томони қароқчиларга 3.2 миллион доллар товон пули тўлаган.

Бироқ Украина президенти маъмурияти “Фаина” кемаси хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти чоғида озод этилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG