Линклар

Манас тақдирини парламент ҳал қилади


Қирғизистон ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базасини ёпиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини парламентга тақдим этди.

Қирғиз расмийларига кўра, парламент келаси ҳафта ичида мазкур ҳужжат лойҳасини овозга қўяди.

Мамлакат президенти Қурманбек Бакиев Москвага қилган сафари чоғида ўз ҳукумати Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган эди.

Айни пайтда ҳукумат матбуот вакили АҚШ ҳарбийларига Манас базасини ёпиш учун олти ой муҳлат берилишини маълум қилди.

Манас аэропортида жойлашган АҚШ базаси Афғонистонда терроризмга қарши кураш олиб бораётган халқаро кучлар учун ўта муҳим стратегик объект ҳисобланади.

Айни пайтда Пентагон расмийлари ҳарбий база тақдири борасида Қирғизистон ҳукумати билан музокараларни давом эттиришга умид билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG