Линклар

Швеция ядровий реакторларга қайтмоқчи


Швеция ҳукумати мамлакатдаги 10та ядровий реактор фаолиятини тўхтатиш режасини бекор қилмоқда.

Швеция ҳукумати ядровий реакторларга ўрнатилган ядровий ускуналар ўз умрини ўтиб бўлгандан сўнг, реакторлар фаолиятини тўхтатишни режалаштираётган эди.

Бироқ ҳукуматнинг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, ядровий реакторлардаги ускуналар ўз ишини бажариб бўлгандан сўнг уларни янгилашга рухсат берилиши мумкин.

1999 йилдан буён Швеция ўзининг 12та ядровий реактори фаолиятини тўхтатган.
XS
SM
MD
LG