Линклар

Ўзига эн бўлмаган...

  • Фаррух Юсуфий

Москванинг молиявий кўмаги ҳозирда иқтисоди таназзул домига тушиб бораëтган Белорус¸ Тожикистон ва Қирғизистон учун сув билан ҳаво каби муҳимдир.

Москванинг молиявий кўмаги ҳозирда иқтисоди таназзул домига тушиб бораëтган Белорус¸ Тожикистон ва Қирғизистон учун сув билан ҳаво каби муҳимдир.

Кун сайин иқтисоди чўкиб¸ ўзи Ғарб қарзларига ғарқ бўлиб бораëтган Россия ЕвразЭС саммитида оғаларча¸ глобал бўҳрондан қийналаëтган иниларга ëрдам беришни ваъда қилди.

Чоршанба куни Москвага тўпланган МДҲ етакчилари, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти кенгашининг йиғинидан кейин, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти саммитини ҳам ўтказди.

Ўзбекистон ўтган йили ЕвразЭСдаги иштирокини тўхтатгани боис президент Каримов бу йиғинда қатнашмади.

4 феврал кунги саммит якунида аъзо давлатлар 10 миллиард АҚШ долларига тенг аксил бўҳрон жамғармасини ташкил қилиш ҳақида келишиб олди.

10 миллиард долларнинг 7¸5 миллиардини Россия, бир миллиардини Қозоғистон, қолганини эса аъзо давлатлар ташлайдиган бўлди.

Россия Президенти Дмитрий Медведев жамғармани ташкил қилишдан мақсад жаҳон молиявий бўҳрони оқибатларидан азият чекаётган ЕвразЭС аъзоларини қўллаб-қувватлаш эканини билдирди.

- Давлатларимизнинг имкониятлари турличадир. Шунинг учун жуда қийин вазиятда, оддий қилиб айтганда нақд пул тақчиллиги юз бериб, қандайдир ижтимоий тўловларни амалга ошириш эҳтиёжи пайдо бўлганда ҳамкасбларимизни, ўртоқларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу жамғармани ташкил қилишни таклиф этдик, деди Медведев.

Хўш, 10 миллиард доллар ЕвразЭСнинг аксарият аъзолари учун каттагина маблағ экани инобатга олинса, ташкилотдаги иштирокини тўхтатиб турган ва Медведев айтган “ҳамкасблар ва ўртоқлар” қаторидан чиқиб қолган Ўзбекистон бундан кўп нарсани йўқотадими, деган савол билан ўзбекистонлик сиёсий шарҳловчи Камоллиддин Раббимовга мурожаат қилдик.

Камолиддин Раббимов: Бу жамғарманинг эффектив бўлишига ҳозирча шубҳам бор. Чунки жамғарма тузилаëтган пайтда¸ Медведев “Жамғарманинг асосий капитали Россия тарафидан берилаяпти” деди. Биз айни пайтда Россиянинг Ғарбдан катта инвестиция сўраб турган ҳолатини кузатиб турибмиз.

Бу ерда Ўзбекистон кўп нарсадан маҳрум қолгани йўқ. Чунки Россия-Ўзбекистон муносабатларида Ўзбекистон имтиëзли катта кредитлар сўраган пайтда ҳеч қачон мана шундай кредит ололмаган. Демак¸ кўп томонлама фонднинг қанчалик эффектив бўлиши¸ бундан Ўзбекистон ëки бошқа бир давлат қанчалик эффектив фойдалана олиши билан боғлиқ ҳали кўп саволлар бор.

Бундан ташқари мана шу фонднинг геосиëсий мақсадларни кўзлаган фонд эканлиги кўриниб турибди. Мақсад Москвага бўлган мойилликни парваришлашга қаратилган. Биз ҳали бунинг қанчалик эффектив ишлашини кузатиб борамиз.

Икинчидан¸ бу фонд Евроосиë ИҲ ичида пул олишга интилаëтган ҳар қандай давлатнинг геосиëсий эркинликлари ва дунë ҳамжамияти орасидаги фаолиятини маълум бир тарзда бўғади.

Озодлик: Ўзбекистон учун мана шу ташкилотда иштирокини тўхтатиб турганининг ижобий томонлари кўпми ëки салбий томонларими?

Камолиддин Раббимов: Ўзбекистон минтақада жойлашган геосиëсий вазиятидан келиб чиқиб имкон қадар ҳамма билан яхши муносабатда бўлса¸ ўзининг ички ва ташқи потенциалини ривожлантириб борса яхши бўлар эди.

Лекин Ўзбекистон ташқи сиëсатда дехатомик ҳаракат қилади. Яъни ким биландир яхши муносабатда бўлса¸ унинг мухолифлари билан ëмон муносабатда бўлиш ҳолати кузатилади.

Ўзбекистон Евроосиë ИҲдан чиқиш билан бирга ичкарида иқтисодий ва ижтимоий эффектив ислоҳотлар ўтказа олса ва Ғарб билан муносабатларни яхшилай олса¸ бундан фойда кўпроқ бўлади. Лекин назаримда бундай ислоҳотларни ўтказиш¸ айниқса¸ сиëсий ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳот ўтказиб Ғарб билан яқинлашиш потенциали кам.

Озодлик: Ўзбекистон Евроосиë ИҲ га 2006 йилда аъзо бўлган эди ва ўтган 2¸5 йил ичида Ўзбекистон шу ташкилотга аъзолигидан ўзига қандайдир фойда олдими? Ўзбекистон ичкарисида қандайдир ўзгариш қила олдими?

Камолиддин Раббимов: Биринчидан¸ Евроосиë ИҲ доирасидаги 3-4 шартнома Ўзбекистон томонидан имзоланмаган эди.

Иккинчидан¸ бу ташкилотда Ўзбекистон ўзини интеграцион жараëнларнинг жадал боришига тўсиқ давлат сифатида намоëн қилди.

Евроосиë ИҲ га аъзо давлатлардан биттаси Тожикистон бўладиган бўлса¸ у Россия ва Қозоғистон билан боғланмоқчи бўлса¸ унинг асосий коммуникациялари Ўзбекистон орқали ўтиши керак.

Лекин Евроосиë ИҲ доирасида мана шундай бир келишувга эришилмади ва Тожикистон ярим изоляция ҳолатида қолиб келаяпти. Ўзбекистон бу ташкилотда фаол бўла олмас эди. Бунинг ички сабаблари жуда ҳам кўп.

Кейинги пайтларда кузатувчилар томонидан Ўзбекистоннинг бу ташкилотдан чиқиб кетиши геосиëсий сабабларга эмас¸ шахслар ўртасидаги муносабатларга бориб тақалаяпти¸ деган фикр айтилаяпти.
XS
SM
MD
LG