Линклар

Манас бўйича музокаралар давом этмоқда


АҚШ томони Қирғизистондаги ҳарбий базасининг тақдири борасида Бишкек билан сўзлашувлар давом этаётганини маълум қилди.

Қирғиз ҳукуматининг базани чиқариб юбориш қарорини АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон “афсусланарли” деб атади.

Қирғизистон бош вазири Игор Чудинов АҚШ базасини чиқариб юбориш қарори бир неча сабаблар туфайли қабул қилинганини айтди.

Айни пайтда Чудинов Вашингтон билан савдолашув ҳамон давом этаётганига ишора қилиб, расмий Бишкек база тақдири борасида ҳамон Вашингтон билан музокараларни давом эттираётганини маълум қилди.

Ушбу савдонинг яна бир иштирокчиси - Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базасининг жойлаштирилишига қарши чиқиб келган Россия бу мамлакатга 2 миллиард доллар миқдорда қарз ва 150 миллион доллар беғараз ёрдам ваъда қилди.

Ҳукуматнинг Манас ҳарбий базасини ёпиш қарори келаси ҳафтада мамлакат парламентида овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG