Линклар

Ироқда сайлов натижалари маълум бўлди


Дастлабки сайлов натижаларини эълон қилган Ироқ марказий сайлов комиссияси бош вазир Нури ал-Маликий билан иттифоқчилик ўрнатган сиёсатчиларнинг Бағдодда ва яна 8 вилоятда ғалаба қозонгани ҳақида билдирди.

АҚШга қарши уламо Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ва суннийлар партияси 9 фоиздан овоз тўпладилар.

Шиаларнинг асосий партияси бўлмиш Ироқ исломий кенгаши овозларнинг 11,6 фоизини қозонди.

Араб лигаси бош котибининг ўринбосари Муҳаммад ал-Хамлишийга кўра, Ироқда ўтказилган маҳаллий сайловлар яхши ташкил этилган бўлиб, уларни адолатли ўтди, деб ҳисоблаш мумкин.
XS
SM
MD
LG