Линклар

Ҳиллари Клинтон Россия билан тиғизроқ ҳамкорлик қилиш тарафдори


АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия билан бундан-да конструктивроқ муносабатлар ўрнатиш ниятида эканлигини билдирган.

Унга кўра, икки давлат, айниқса, Эроннинг ядровий дастурлари борасида бир ёқадан бош чиқариб чора кўриши керак.

Ўтган ҳафтада Россия ва АҚШ президентлари Обама ва Медведев учрашиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга келишиб олган эдилар.

Ушбу муносабатлар АҚШнинг шарқий Европада ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўрнатиш режаси ҳамда Россиянинг Грузияга бостириб бориши сабабли анча ёмонлашиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG