Линклар

logo-print

Ўзбек судялари йил якунларини хулосалади


Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2008 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳамда келгусидаги устивор вазафаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилади uza.uz.

Олий суд судялари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари иштирок этган йиғилишда, хабарларга кўра, “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди”.

Маълум бўлишича, ўтган йили фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 340 мингдан зиёд иш кўриб чиқилган. Тамомланган ишларнинг 90,5 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, шундан 96,2 фоиз иш бўйича даъво қаноатлантирилган.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан эса 55 мингга яқин жиноят иши ва 256 мингдан ортиқроқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилган.
XS
SM
MD
LG