Линклар

Прокурорлар янги технологиялар билан танишди


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 3 феврал куни прокуратура ходимлари учун семинар уюштирди. Бу ҳақда ЎзААА ахборот хизмати маълум қилади.

“Семинарда маъруза қилган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение бўлими бошлиғи Ю. Камолов, агентлик бўлим бошлиғи Ф. Агзамовлар республика ахборот-коммуникация технологияларининг ҳозирги ҳолати ва келгуси режалар, соҳага доир қонунчилик базаси, интернет ресурслари, миллий домен ҳақида батафсил маълумот беришди”, дейилади ЎзААА хабарида.

Шунингдек, тадбирда олис аҳоли масканларига телекоммуникация хизматлари кўрсатиш, йўлдошли алоқа орқали телеузатишни йўлга қўйиш, интернетдан фойдаланиш қонун-қоидалари, жумладан, унинг ёшлар тарбиясига таъсири каби масалалар ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG