Линклар

logo-print

“Дўппи тикдим¸ ипаклари тиллодан”

  • Садриддин Ашур

18 ëшида “Дўппи тикдим” қўшиғини ижро этганидан сўнг¸ Клара Жалилованинг шуҳратига шуҳрат қўшилди.

18 ëшида “Дўппи тикдим” қўшиғини ижро этганидан сўнг¸ Клара Жалилованинг шуҳратига шуҳрат қўшилди.

“Таниш қўшиқлар” саҳифаси кўпчилигимизга болаликданоқ ëд бўлиб кетган "Дўппи тикдим" қўшиғи тарихи¸ уни куйлаган санъаткор Клара Жалилова ижодига бағишланади.

Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан¸
Ипаклари деманг, зари тиллодан¸
Жило берсам гулларига¸ жило берсам гулларига¸
Кўзинг олур безаклари тиллодан.


Бундан 50 йил муқаддам ана шу қўшиқ, “Мафтунингман” кинофильмида биринчи бор янграганда, миллионлаб ўзбеклар ушбу қўшиққа ва унинг ширали овозли соҳибасига ғойибона ошиқ бўлиб қолган эдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова билан бугун ана шу қўшиқ тарихи ҳақида суҳбатлашамиз.

Озодлик: Шу қўшиқни ижро этганингизда неча ëшда эдингиз?

Клара Жалилова: 18 ëшда эдим.

Озодлик: У пайтда ўқирмидингиз ë ишлармидингиз?

Клара Жалилова: Мен у пайтда филармонияда ишлар эдим ва машҳур бўлиб кетган эдим. Ундан олдин жуда ҳам машҳур бўлганман. Саҳнага 1955 йилда келганман. 1957 йилда бутун жаҳон ëшлари фестивалининг лауреати бўлиб¸ иккита олтин медал олганман. Ҳамма мафтун бўлгандан кейин менинг биографиямни “Мафтунингман” фильмига Туроб Тўла ëзган.

Озодлик: Бу қўшиқ қандай яратилган?

Клара Жалилова: Бу қўшиқ “Мафтунингман” фильмида мен учун¸ менинг овозим учун ëзилган. Мен ўзи артелдан чиққанман. Кинода ҳам биласизку артел. Менинг дадам бухоролик бўлганлар. Шунинг учун бу фильмда менга тааллуқли ҳамма нарсани менинг ҳаëтимдан келиб чиқиб ëзишган. Унинг мусиқасини Мутал Бурҳонов ëзган.

Озодлик: Қаранг бу қўшиқ жуда ҳам бир сеҳрли қўшиқда. Орадан 50 йил ўтган бўлса ҳам шу қўшиқни эшитган пайтда одамнинг кўнглида аллақандай тароват¸ хушнудлик пайдо бўлади.

Клара Жалилова: Мен бу фильмда ўйнаганимда ëш эдим. Йиллар ўтган бўлса ҳам ҳозир 7 ëшдан 70 ëшгача одамлар бу қўшиқни куйлайди. Бозорга кирсангиз айтмаган инсон йўқ¸ боғчага борсангиз айтмаган бола йўқ¸ мактабга борсангиз шу қўшиқни айтиб ўйнамаган бола йўқ. Бу одамларни шунчалик сеҳрлаган.

Ҳозир энди ëшларимизнинг айтаëтган ашулаларини эшитсангиз на маъно бор¸ на овоз бор. Эски ашулаларни эшитсангиз умуман бошқа оламга тушиб қолгандай бўласиз. Буларни эшитганингизда “Наҳотки шунақа ашулалар бўлган” деб юрагингиз чиқиб кетади бу ëққа.

Бошқаларда ҳам шундай ашулалар бўлган. Нимага ҳозирги кунда бошқача бўлиши керак¸ деган савол ҳам туғиладида биласизми. Лекин булар ҳам ўтиб кетади.

Озодлик: Бу қўшиғингизни ëш эстарада хонандаси Дилноза Исмияминова ҳам ижро этди.

Клара Жалилова: Дилноза ҳам айтди¸ 5 яшар қиз Хадича ҳам айтди. Яна бошқалар ҳам айтган. Мен бундан жуда ҳам хурсандман. Райҳон Ғаниева сал бузиброқ айтди.

Ҳақиқатан жуда сеҳрли қўшиқ. Бу қўшиқни ўзим эшитсам¸ йиғлайман. Олдинги ҳаëтнинг ҳамма нарсасини кўзингизнинг олдидан ўтказадида бу қўшиқ. Менинг радиода 130 та қўшиғим бор. Ҳамма тилларда куйлаганман мен.

Биласизми¸ бирданига ашула айт деса¸ овоз яхши чиқмайди. Ярим соат ашула айтгандан кейин овоз ўзига келади. Лекин Худога шукур овозим яхши. Овозимни ҳамма мақтайди Худога шукур.

Озодлик: Клара опа¸ бир унвонларни ҳам санаб ўтинг.

Клара Жалилова: Э укажон¸ мен Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлиб қолганман.

Озодлик: Халқ артисти беришмадими?

Клара Жалилова: Аллақачон халқ артисти бўлишим керак эдию... Укажон энди қўллаб-қувватловчим бўлмади¸ нима қилай? Лекин роса хизмат қилдим. Сизлар энди ëзсангизлар¸ нима қилсангизлар.

Буни Каримов билмайди-да. Каримов мени жуда яхши кўради. Агар Каримов буни эшитса¸ “Наҳотки шунча хизмат кўрсатган одамда халқ артисти унвони йўқ” деб хафа ҳам бўлиб кетади. Уларнинг олдига ҳам чиқа олмаяпман. Лекин халқнинг ичида халқ артистидан ҳам улуғман.

Озодлик: Сиз барибир халқнинг кўнглидасиз. Энг улуғи мана шу.

Клара Жалилова: Мен халқнинг қалбида қолган артистман. Менинг энг фахрланадиган нарсам шу. Менинг машинам йўқ¸ участкам йўқ¸ лекин мени қалбидан севадиган¸ ардоқлайдиган катта-кичик ихлосмандларим бор. Ишонасизми кўчада юра олмайман.

Болаларим билан бозор қилишга чиқадиган бўлсам¸ болаларим туравериб охири қочиб кетишади. Шу халқ мени қўймайди. Ҳамманинг мен билан гаплашгиси келади. Худога беададлар шукур. Оллоҳ мени шунчалик қилганига шукур.

Озодлик: Ҳозирги кунда нима иш билан машғулсиз?

Клара Жалилова: Ҳозир 71 га кирдим. Биринчи ижодим¸ нима десам бўлади¸ намозхонман. Менга энг керакли нарса ўша энди. Бир-икки йил олдин иккита кинода ўйнадим. Обид ака билан “Анора” деган фильмда ўйнадим. Мени кўп чақириб туришади. Лекин мен қандайдир нарсаларни сабаб қилиб туриб¸ боришни хоҳламайман. Энди қаридимми¸ билмадим.

Озодлик: Суҳбар учун ташаккур Клара опа.

Клара Жалилова: Илоҳим юртимизда тинчлик бўлсин. Худога шукур мана тинчлик. Энг бахтли тарафимиз юртимизда тинчлик.

Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан¸
Ипаклари деманг¸ зари тиллодан¸
Жило берсам гулларига¸ жило берсам гулларига¸
Кўзинг олур безаклари тиллодан.

Кўзинг оташига олма уни лола¸
Дил жони билан нола қилур нола¸
Дил жони ила куйла гўзал лола.

Дил пора йигит¸ ëра йигит¸
Куйла дилим санда.
Яна куйла баланд¸ куйла баланд¸
Очса дилим зора.

Кўзинг оташига олма уни лола¸
Дил жони билан нола қилур нола¸
Дил жони ила куйла гўзал лола.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG