Линклар

Дунëда ким яхшию¸ ким ëмон


Дунëнинг 21 давлатида яшовчилар томонидан Россия собиқ СССР ни қайта тирилтиришга уринаëтган империалист ва репрессив давлат сифатида кўрилмоқда.

Дунëнинг 21 давлатида яшовчилар томонидан Россия собиқ СССР ни қайта тирилтиришга уринаëтган империалист ва репрессив давлат сифатида кўрилмоқда.

ББС Жаҳон хизмати глобал миқëсда ўтказган сўров натижаларига кўра¸ дунë аҳолиси Германия ҳақда энг ижобий¸ Эрон ҳақда эса аксинча¸ энг салбий фикрда экан.

ББС Жаҳон хизмати ўтказган халқаро сўровга кўра¸ Хитой¸ Россия ва Исроилнинг жаҳон аҳолиси орасидаги имиджи кун сайин ëмонлашиб бормоқда.

Хитой ҳукуматининг халқаро олимпиада ўйинлари воситасида мамлакатнинг дунë саҳнасидаги обрўини ошириш учун сарфлаган миллиард долларлаб пуллари¸ афтидан¸ бирор ижобий самара бермаган.

Аксинча¸ айни шу олимпиада ўйинларидан сўнг ўтказилган сўровга кўра¸ дунëнинг 21 мамлакатида яшовчиларнинг Хитойга муносабати ўтган йилгидан 6 фоизга ëмонлашган ва сўралганларнинг 40 фоизи бу қудратли давлат ҳақда салбий фикрда эканини билдирган.

Сўралганларга кўра¸ 1 миллиард 300 миллион аҳоли яшаëтган Хитой ҳукуматининг ички ва ташқи сиëсати¸ дунëнинг кетишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Айни шундай¸ Россия ҳақда сўралганларнинг 42 фоизи салбий фикрда эканларини билдирганлар. Европа¸ Америка ва Осиëда яшовчи оддий одамлар¸ Россиянинг Грузияга қилган босқини ва ҳукуматнинг демократияни бўғаëтгани боис¸ бу мамлакат ҳақдаги мўътадил ëхуд ижобий қарашлари ëмон тарафга ўзгарганини қайд этганлар.

Сўров¸ Барак Обама АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг ўтказилгани боис¸ Американинг дунëдаги имиджи сезиларли равишда яхшиланган ва сўралганларнинг 42 фоизи АҚШ ҳақда ижобий фикр билдирганлар.

Исроилнинг Ғазо босқинидан аввал ўтказилган бўлса-да¸ сўровда қатнашганларнинг аксарияти¸ бу давлат ҳақдаги фикри ëмонлашганини билдирган.

Исроил¸ 21 давлатда ўтказилган сўров натижаларига кўра¸ дунëда энг ëмон имиджга эга Эрон¸ Покистон учлигига кирган. Эрон ҳақда сўралганларнинг 55 фоизи¸ Покистон ҳақда 53 фоизи салбий фикрда бўлса¸ Исроил ҳақда ëмон фикр билдирганлар 51 фоизни ташкил этган.

Дунëнинг 21 давлатида ўтказилган сўровга кўра¸ Германия энг ижобий имиджга эга ва сўралганларнинг 61 фоизи бу давлат ҳақда яхши фикр билдирган.

Ижобийлар рўйхатининг кейинги поғоналарига 57 фоиз билан Канада ва 58 фоиз билан Буюк Британия қўйилган.

Япония¸ Европа Иттифоқи¸ Франция ҳақда ҳам сўралганларнинг 50 фоиздан кўпроғи ижобий фикр билдирган.

Марказий Осиë давлатларидан бирортаси на имиджи ўрганилган ва на сўров ўтказилган давлатлар рўйхатига киритилмаган.
XS
SM
MD
LG