Линклар

Медведевни миллатчилар ташвишга солмоқда


Президент Дмитрий Медведев Россияда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашган Медведев бундай жиноятлар кўлами ўтган йилда 30 фоизга ортганини билдирди.

Дмитрий Медведев мамлакат хавфсизлик хизматларини иқтисодий бўҳрон туфайли мамлакатда юз бериши мумкин бўлган оммавий тартибсизликларга шай туришга чақирди.

Медведевнинг билдиришича, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммолар туфайли мамлакатда оммавий тартибсизликлар рўй бериши мумкин.

Россия раҳбари алоҳида эътибор мамлакатга келган ишчи муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Медведев Шимолий Кавказдаги сўнги воқеаларга ишора қилиб, турли экстремистик гуруҳлар Россия хавфсизлигига таҳдид келтираётганидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG