Линклар

ЕИ раҳбарлари Москвада музокара ўтказмоқда



Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо бошчилигидаги гуруҳ ЕИ ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Москвада сўзлашувлар ўтказмоқда.


Ушбу сафарда Баррозога ЕИнинг тўққиз нафар юқори мартабали расмийси ҳамроҳлик қилмоқда.

Европа делегацияси Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболини муҳокама қилдилар.


Россия ўтган йилнинг август ойида Грузия билан уруш олиб боргандан сўнг, ЕИ расмий Москва билан стратегик ҳамкорликка оид музокараларни тўхтатиб қўйган эди.


Россия-Украина ўртасида бўлиб ўтган газ можароси ва Европа давлатларига газ транзитини вақтинчалик тўхтатиб қўйилиши туфайли Москва-Брюссел муносабатлари янада совуқлашган эди.

XS
SM
MD
LG