Линклар

logo-print

Тожикистон Афғонистонга юк ўтказишга тайёр



АҚШ расмийларига кўра, Тожикистон НАТО ва АҚШнинг ноҳарбий маҳсулотларини ўз ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилишга тайёрлигини билдирган.

Бу ҳақда АҚШнинг Душанбедаги элчиси Трейси Анн Якобсон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.

- АҚШ ноҳарбий маҳсулотларини Афғонистонга транзит қилишда Тожикистон имкониятлари ва ҳозирлиги борасида музокаралар ўтказдик. Бу масала генерал Петреуснинг яқинда қилган сафари чоғида ҳам муҳокама қилинган эди. Музокаралар яна давом эттирилди. Айтишим мумкин, АҚШнинг янги делегациясини кутмоқдамиз. Улар тижорат молларини Афғонистонга транзит қилиш масаласини муҳокама қиладилар¸ деди АҚШнинг Тожикистондаги элчиси.

Элчи Якобсоннинг билдиришича, юклар транзити магистрал йўллар ва 2007 йили АҚШ ёрдамида Тожикистон-Афғонистон чегарасида барпо қилинган кўприк орқали амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG