Линклар

АвтоВаз ўз конвейерини тўхтатди


Россиянинг енгил автомобил ишлаб чиқарувчи йирик АвтоВаз ширкати эҳтиёт қисмлари тақчиллиги туфайли ўз конвейерини тўхтатди.

АвтоВаз матбуот вакили Наталья Сидорукнинг билдиришича, завод конвейери 6 феврал куни тўхтатилган.

Давом этаётган молиявий ва иқтисодий бўҳрон туфайли АвтоВаз томонидан ишлаб чиқарилаётган машиналарга талаб кескин тушиб кетди.

Маълум бўлишича, яқинларгача ойида камида 50 минг дона машина сотиб келган ширкат январ ойида 29 мингта машина сотишга муваффақ бўлган¸ холос.

АвтоВаз ширкати акцияларининг ярмига Франциянинг Renault компанияси эгалик қилади.

XS
SM
MD
LG