Линклар

Грузияда янги бош вазир иш бошлади



Грузия парламенти мамлакат бош вазири лавозимига тақдим қилинган собиқ молия вазири Ника Гилаури номзоди учун овоз берди.

Ника Гилаури бу лавозимда Григол Мгалоблишвилини ўрнини эгалламоқда. Мгалоблишвили ўтган ҳафта соғлиги борасида мавжуд муаммолар боис истеъфо беришини эълон қилган эди.


Ника Гилаури президент Саакашвили бундан беш йил аввал ҳокимиятга келгандан буён мамлакат бош вазирлигига тайинланган бешинчи шахсдир.

XS
SM
MD
LG