Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:42

Йўллар яна Тошкентга қайтмоқда


Андижон воқеалари ортидан расмий Тошкент Қарши-Хонобод базасидан АҚШ қўшинларини чиқариб юборганидан буён Ўзбекистон-АҚШ муносабатларида аввалги илиқлик кузатилмайди.
Андижон воқеалари ортидан расмий Тошкент Қарши-Хонобод базасидан АҚШ қўшинларини чиқариб юборганидан буён Ўзбекистон-АҚШ муносабатларида аввалги илиқлик кузатилмайди.

Таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистон томони ўз ҳудуди орқали АҚШ юклари транзитига йўл очиш воситасида Вашингтон билан бузилган алоқаларни қайта ўнглаши мумкин.

Қозоғистондаги ғарблик дипломатлардан бирининг Reuters агентлигига берган маълумотларига кўра, Вашингтон ва Тошкент Афғонистондаги АҚШ қўшинлари таъминоти учун янги йўл очишга имкон берувчи шартномани имзолаш арафасида турибди.

- Қозоғистон билан ҳарбий бўлмаган юкларни ташиш бўйича бундай келишувга эришилган. Ўзбекистон билан ҳам деярли келишиб бўлинди – бу мамлакат раҳбарияти, моҳиятан, розилик бериб бўлди, деди Қозоғистондаги исми ошкор этилмаслигини истаган манба.

Қўшма Штатлар Афғонистондаги НАТО қўшинлари таъминоти ҳақида Ўзбекистон билан келишувга эришишга уринаётгани ҳақида Reuters агентлигидан ташқари “Америка Овози” радиоси ҳам дипломатик ва ҳарбий манбаларга таянган ҳолда хабар қилди.

Аммо АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари Ўзбекистонда бундай музокаралар бўлганини рад этдилар:

- Биласизми, биз бу ҳақда расмий маълумот бермаганмиз, Ўзбекистонда бунақа музокаралар бўлгани йўқ, деди АҚШ элчихонаси матбуот котиби ёрдамчиси Аъзам Обидов.

Айни пайтда минтақа кузатувчилари АҚШ юкларининг Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш масаласи кўпроқ ўзбек президентининг иродасига боғлиқлигини қайд этмоқдалар. Қозоғистонлик сиёсатшунос Дўсим Сатбаев гапиради.

- Бунда Ислом Каримов одатда ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилишини ёдда тутиш лозим. Ҳозир ҳеч бир давлат унга кучли таъсир ўтказа олмайди.

Мен аксар экспертлар каби Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи Ислом Каримов позициясини ўзгартира олиши ҳақида гапирмаган бўлардим.

Ислом Каримовнинг оғизда бошқа, амалда бошқа иш қилиши бир неча бор кўрилди.

Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтиб, Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига кирганида Ўзбекистоннинг фаол ҳамкорлик исташи ҳақида кўплаб баёнотлар берилди, аммо амалда ҳеч қандай иш қилинмади.

Медведев ва Каримовнинг январдаги учрашуви ҳеч нимани ҳал қилмайди.

Агар Ислом Каримов Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорлик қилиши керак, бундан Ўзбекистон қанақадир манфаатга эга бўлади, деб ҳисобласа, у албатта ўз ҳудудини ҳарбий юк транзити учун беради, дейди Дўсим Сатпаев.

Қозоғистонлик сиёсатшунос Қозоғистон раҳбарияти АҚШ билан юк транзити учун йўл очиб беришга розилик берганини қайд этар экан, айни пайтда бу мамлакат учун муайян муаммолар пайдо қилиши мумкинлигини назардан соқит қилмаслик лозимлигини таъкидлайди:

- Ўйлашимча, Қозоғистон орқали Афғонистонга ҳарбий юк жўнатиш борасида муайян муаммолар бор.

Сабаби Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг фаол аъзоси бўлган Қозоғистон Россия ва Хитой билан алоқаларни бузишни истамайди.

Чунки, агар шундай қилинса, бошқа қатор муаммолар келиб чиқиши мумкин. Менимча, Қозоғистон вазиятни кескинлаштириб ўтирмайди, дейди Сатпаев.

Қўшни давлатларнинг АҚШ билан яқин ҳарбий ҳамкорлик қилишдан тиювчи омиллар борлиги¸ ўзбекистонлик таҳлилчи Комрон Алиев фикрича¸ Каримовга АҚШ юклари транзитига йўл очиш орқали президент Буш даврида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида пайдо бўлган совуқликни бартараф қилиш имконини беради.

- Ҳозир мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши, бир-бирига яқинлашуви кузатилаяпти.

Дунё сиёсатининг вектори мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиш тарафи бурилди, деб айтишимиз мумкин.

Америка бошқа давлатлар билан алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилади, дер экан Комрон Алиев, бундай ўзгаришлар АҚШ-Ўзбекистон муносабатларида ҳам ўз аксини топиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG