Линклар

logo-print

ЕИ Россияни танқид қилди



Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо ва бош вазир Владимир Путин ўртасида матбуот анжумани чоғида Россиядаги инсон ҳуқуқлари аҳволи борасида жиддий тортишув юзага чиқди.


Хосе Мануэл Баррозо яқинда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналистнинг Москвада ўлдирилиб кетилиши ЕИ хавотирига сабаб бўлаётганини билдирди.


Владимир Путин эса Европа мамлакатларида истиқомат қилаётган этник русларга нисбатан таъзиқлар бўлаётгани юзасидан текширув ўтказишга чақирди.


Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо бошчилигидаги гуруҳ ЕИ ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Москвага сафар қилган эди.


Куннинг биринчи ярмида Европа делегацияси Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболини муҳокама қилдилар.


Россия ўтган йилнинг август ойида Грузия билан уруш олиб боргандан сўнг, ЕИ расмий Москва билан стратегик ҳамкорликка оид музокараларни тўхтатиб қўйган эди.


Россия-Украина ўртасида бўлиб ўтган газ можароси ва Европа давлатларига газ транзитини вақтинчалик тўхтатиб қўйилиши туфайли Москва-Брюссел муносабатлари янада совуқлашган эди.

XS
SM
MD
LG