Линклар

Туркманистондаги темир йўлни руслар қуриши мумкин


Туркманистон мамлакатни Эрон билан боғловчи темир йўл қурилиши пудратини “Россия темир йўллари” давлат ширкатига таклиф қилди, дея хабар қилади Reuters агентлиги.

Йилига 10 миллион тоннагача юк ташиш имконини берадиган ва 2011 йилда қуриб битказилиши кўзда тутилган мазкур темир йўл Россиядан Форс кўрфазига юк ташишда қўшимча имконият яратади.

“Россия темир йўллари” раҳбари Владимир Якунин 5 феврал куни Ашхободда Россия ширкати бу таклифни ўрганиб чиқажагини билдирди.
Эрон-Туркманистон-Қозоғистонни боғлайдиган янги темир йўл йўналишининг умумий узунлиги 900 километрни ташкил қилиб, бундан 700 километри Туркманистон участкаси бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG