Линклар

Обама конгрессменларни жадалроқ ҳаракат қилишга чорлади


АҚШ Сенатида президент Барак Обама маъмурияти таклиф этган мамлакат иқтисодини қутқариш режаси борасида дастлабки келишувга эришилди.

Хабарларга кўра, республикачи уч сенатор демократларга қўшилган ҳолда режани қўллаб-қувватлаб овоз беришини билдирган.

Лекин айрим сенаторлар ҳали ҳам режада кўзда тутилган 900 миллиард долларлик маблағ миқдорини камайтириш ва 780 миллиардга туширишни таклиф этмоқда.

Ушбу маблағнинг 42 фоизи солиқлар қисқартирилиши эвазига, 58 фоизи эса давлат ҳисобидан қопланади.

АҚШ президенти Барак Обама режанинг кечиктирилиши мудҳиш хато бўлишини таъкидлади.

Обама бу ҳақда меҳнат вазирлигининг АҚШда январ ойида ишсизлар сони 600 мингга етгани ҳақидаги ҳисоботи ортидан баён қилди.

- Вазият аянчли нуқтага етди. Бу рақамлар биздан ҳаракат қилишни талаб этмоқда. Миллионлаб америкаликлар иш ўринларини йўқотаётган айни пайтда қарор қабул қилинишининг кечиктирилиши ва пайсалга солиниши кечириб бўлмас хато бўлади. Ҳозир Конгресс учун ҳаракат қилиш вақти соати етди, деди Обама.

Янги режа Сенатда ҳафта охирида овозга қўйилади.

Аввалроқ 900 миллиард долларлик Америка иқтисодини қутқариш режаси АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси тарафидан маъқулланган эди.
XS
SM
MD
LG