Линклар

Мюнхенда хавфсизлик бўйича анжуман давом этмоқда


Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер анжуманни очар экан, қуролсизланиш ҳақида келишувга эришиш фурсати келганини таъкидлади.

Россия вице-президенти Сергей Иванов бу чақириққа қўшилган ҳолда, АҚШни ядро қуролини тарқатмаслик битимини янгилашга чақирди.

Аввалроқ ўз чиқишларидан бирида жаноб Иванов, агар АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимларини Марказий Европага ўрнатиш режасини амалга оширгудек бўлса, Россия ҳам ўз ракеталарини Калининград вилоятига жойлаштиради, деб айтган эди.

Мюнхендаги хавфсизлик анжуманида қатнашаётган Чехия бош вазир ўринбосари Александр Вондра аксилракета тизими қурилмаларини Европага жойлаштириш ишига Россияни ҳам жалб этиш таклифи билан чиқди.

АҚШнинг аввалги маъмурияти аксилракета тизими қурилмаларини Чехия ва Полша ҳудудида жойлаштиришни ният қилган.
XS
SM
MD
LG