Линклар

logo-print

АҚШ сўзлашувларни давом этдирмоқда



АҚШ қўшинлари қўмондонларидан бири Қирғизистондаги Манас ҳарбий базасининг ёпилиши халқаро кучларнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига таъсир этмаслигини маълум қилди.


Генерал Жеймс Макконвилл сўзларига кўра, АҚШда Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч ва ускуналар олиб келиш учун муқобил йўллар мавжуд.


Яқинда Қирғизистон ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.


Айни пайтда АҚШ генерали Манас ҳарбий базаси тақдири борасида расмий Вашингтон ва Бишкек ўртасида музокаралар давом этётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG