Линклар

Афғонистон ҳукумати толиблар билан музокаралар бошлаш ниятида



Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мамлакатда тинчлик ўрнатишнинг ягона йўли Толибон ҳаракатининг айрим етакчилари билан тинчлик битимига эришиш эканини таъкидлади.


Германиянинг Мюнхен шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда гапирган Карзай расмий Кобул ва Ғарб иттифоқчилари Толибон етакчилари билан музокаралар курсисига ўтирган тақдирдагина Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишларда муваффақиятга эришиш мумкинлигини билдирди.


Афғонистон раҳбарининг фикрича, бу музокараларга Ал-Қоидага алоқаси бўлмаган ва ўз юртига қайтишни истаётган Толибон етакчиларини жалб қилиш мумкин.

Ҳамид Карзай халқаро ҳамжамиятини расмий Кобул ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

XS
SM
MD
LG