Линклар

Австралияда 80дан зиёд фуқаро нобуд бўлди



Австралия жануби-шарқида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида 80дан зиёд фуқаро нобуд бўлди.


Сўнгги ўн йил ичида рўй бераётган энг мудҳиш ёнғинлар оқибатида 700дан ортиқ хонадон ёниб кул бўлди. Айни пайтда минглаб ўт ўчирувчилар, полиция ходимлари ва ҳарбийлар тобора кучайиб бораётган ёнғинни назорат остига олишга уринмоқда.


Ёнғин рўй берган ҳудудлардан кўчирилган минглаб фуқаро йирик шаҳарлардаги мактаб ва стадионларга жойлаштирилди.


Австралия бош вазири Кевин Рудд табиий офат рўй берган ҳудудларни кўздан кечириб, жабр кўрган фуқароларга ҳукумат томонидан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG