Линклар

Россия АҚШ таклифидан мамнун



Россия бош вазири ўринбосари Сергей Иванов АҚШнинг Россия билан алоқаларни қайта тиклашга оид таклифини ижобий баҳолади.


Шанба куни АҚШ вице-президенти Жозеф Байден
Мюнхендаги хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда қилган чиқишида расмий Москва ва НАТО ўртасидаги совуқ муносабатларга барҳам бериш фурсати келганини таъкидлаган эди.


Айни пайтда Сергей Ивановнинг АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан учрашуви кутилмоқда.


Ў
тган йилнинг август ойида Грузияда бўлиб ўтган ҳарбий можаро ва АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси туфайли Россия НАТО алоқалари анча совуқлашиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG