Линклар

Обама Конгрессни ҳукумат режасини маъқуллашга чақирди



АҚШ президенти Барак Обама Конгресс аъзоларини имкон қадар тез фурсатда мамлакат иқтисодини қайта жонлантиришга оид ҳукумат режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.


Барак Обама АҚШ иқтисодини таназзулдан қутқариш учун 900 миллиард доллар ажратилиши лозимлигини билдириб келаётган эди. Бироқ республикачилар мазкур режага ўз эътирозини билдиргандан сўнг, бу рақам 800 миллиард доллар туширилди.


Шанба куни чиқиш қилган Барак Обама ўз режаси мукаммал эмаслиги бироқ ушбу ҳаракатлар мамлакат иқтисодини бўҳрондан қутқариш учун зарурлигини таъкидлади:

-Ҳозирги вазиятда шошмасликнинг иложи йўқ. Режа кўлами ва муддати аниқ бўлгани боис ҳаракат қилиш фурсати келди. Ҳукумат режасини имкон қадар тез фурсатда хаётга тадбиқ этмасак, иқтисодий таназзул миллий бўҳронга айланиб кетиши мумкин. Миллионлаб америкаликлар ишсиз, уйсиз ва тиббий ёрдамсиз қолишлари мумкин,-деди Барак Обама.

XS
SM
MD
LG