Линклар

АҚШ Грузияни қўллаб-қувватлашда давом этади



АҚШ вице президенти Жозеф Байден расмий Вашингтон Грузияни қўллаб-қувватлашни давом эттиражагига ишора қилди.


Шунингдек, Жозеф Байден Оқ уйнинг янги маъмурияти Грузия ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолиниши тарафдори эканини маълум қилди.


Мюнхен шаҳрида хавфсизлик масалаларига бағишланган анжуманда иштирок этаётган АҚШ вице президенти Жозеф Байденнинг бугун Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашуви кутилмоқда.


Ўтган йилнинг август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можарода Тбилиси тарафида бўлган АҚШ ҳукумати Москванинг айирмачи ўлкалар Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олишини кескин қоралаган эди.

XS
SM
MD
LG