Линклар

logo-print

Имомали Раҳмон Европага йўл олмоқда



Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат президенти Имомали Раҳмон келаси ҳафта Брюсселга сафар қилишини маълум қилди.


Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Имомали Раҳмон ўзининг уч кунлик сафари давомида Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо, ЕИнинг Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана ва Ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро билан музокаралар ўтказади.


Тожик расмийларига кўра, ўзаро алоқалар истиқболи, жумладан, минтақа хавфсизлигига оид масалалар мазкур музокараларнинг диққат марказида бўлади.

XS
SM
MD
LG