Линклар

Хотамий Эрон президентлигига номзодини кўрсатади


Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Хотамий келаси ёзда ўтказиладиган президентлик сайловларида қатнашишини маълум қилди.

Якшанба куни ўтказган матбуот анжуманида Хотамий: “Келгуси сайловларда номзод сифатида иштироким жиддий бўлади”, дея таъкидлади.

Эрон сиёсатидаги ислоҳотчи шахслардан бири сифатида кўриладиган Хотамий, консерватив қарашлардаги жорий президент Маҳмуд Аҳмадийнажод билан беллашади.
XS
SM
MD
LG