Линклар

Владимир Норов Индонезияга боради


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 10-13 феврал кунлари Индонезияга боради.

Бу ҳақда Индонезия оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда Ўзбекистоннинг Газета. uz интернет нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, сафардан асосий мақсад президент Ислом Каримовнинг жорий йилда Индонезияга қиладиган расмий ташрифига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишдир.

Владимир Норов Жакартада мамлакат президенти, парламент раиси, АСЕАН ташкилоти бош котиби билан учрашади ҳамда Ўзбекистон ва Индонезия ишбилармонлари форумида иштирок этади.

Индонезия расмийлари билан учрашувлар чоғида божхона соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Самарқанд ва Бана Ачех шаҳарлари ўртасида биродарона алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Индонезияга 1992 йили давлат ташрифи билан борган эди. 1995 йилда эса Индонезия президенти Сухарто жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди.
XS
SM
MD
LG